Ўзбек ва афғон халқларини неча минг йиллик тарих, яқин қўшничилик ва азалий дўстлик ришталари ўзаро боғлаб туради. Миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримиз ҳам ўхшаш.

Ўзбекистон афғон диёрида ҳамиша тинчлик ва осойишталик ҳукм суришини истаб келган. Бу ўлка халқига ҳамиша ёрдам қўлини чўзиб, беғараз кўмак бераётир.

Бугун ҳам шундай бўлди. Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига 169, 4 тонна турли озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ортилган эзгулик автокарвони Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрига жўнатилди.

Шу муносабат билан бугун Ҳайратонда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги вилоят делегацияси ҳамда Афғонистон  расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.