Юртимиз қадим анъаналар қадр топган заминдир. Бу заминда тарбия топган ҳар бир қалб соҳиби ўзини олий фазилатлар чашмасидан баҳраманд этган. Шу боис бу халқнинг ҳар бир қадрияти замирида инсон қадрини улуғлаш, саховатпешалик, меҳр-мурувват, тинчликпарварлик ғоялари мужассам. Жумладан, биз ҳар йили кўтаринки руҳ билан, катта завқ ва иштиёқ билан нишонлайдиган Наврўз байрами тимсолида мана шундай юксак фазилатли бағрикенглик, эзгу ғоя ва қадриятларни амалда кузатишимиз мумкин. Бу йил ҳам ана шу улуғ айём – шарқона янги йил баҳорий руҳ, ўзгача шукуҳ билан қадам қўймоқда. Яшариш фаслининг бетакрор айёми бўлмиш Наврўзи олам билан бутун марказ жамоасини самимий муборакбод этишдан беҳад бахтиёрман.
Ойбек Рўзиев,
Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори.
Ibrat Academy