Ўзбекистон ва Афғонистон «Ҳайратон-Мозори Шариф» темир йўлини таъмирлаш бўйича шартномани олти ойга узайтирди. Тошкент ва Кобул ўртасида тузилган шартнома Марказий ва Жанубий Осиёни боғлаш, тижорат салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Томонлар ажратилган вақт лойиҳани тўлиқ ишга тушириш учун етарли бўлишига умид қилмоқда.
Шунингдек, Афғонистон жамоат ишлари вазирлиги ўринбосари афғонистонлик темирйўлчиларни Ўзбекистонда тайёрлаш бўйича қатор музокаралар бошланганини маълум қилди. (https://xabar.uz/upp8) Бундан ташқари, улар Транс-Афғон автомобил йўлини техник кўрикдан ўтказиш учун республикадан мутахассисларни таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Реконструкция жорий йилнинг бошида бошланган: лойиҳанинг қиймати 7 миллиард долларга баҳоланган. (https://tolonews.com/afghanistan-189603)
Мутахассисларнинг фикрича, темир йўлни реконструкция қилиш ва кенгайтириш икки давлат иқтисодиёти юксалиши учун самарали бўлади.
Ibrat Academy