Қобул шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Афғонистон “Толибон” муваққат ҳукумати бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар иштирокида ўтказилган афғонистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар учрашувида бу ҳақда маълум қилинди.
Билдирилишича, 14 хил маҳсулотга импорт божлари бекор қилинади ва экспортёрлар учун қулайлик яратилади. Шунингдек, Афғонистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини янада ошириш мақсадида фитосанитар рухсатнома бериш тартиби енгиллаштирилди.
Қайд этилишича, 1 августдан Айритом – Ҳайратон чегара пости 24 соатлик иш режимига ўтказилган. Бундан ташқари, Халқаро Термиз савдо марказига ташриф буюрувчилар учун 15 кунлик визасиз режим жорий қилинади ва барча солиқлардан озод этилади.
Афғонистонлик тадбиркорларни Ўзбекистонда фаол ишлаши учун икки давлат ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишув имзоланган.
Ibrat Academy