Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш
институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг
Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
қонунининг мазмун моҳияти.
Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш,
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни
қарор топтириш мақсадида кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ
этишга доир кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил
қилиш натижаларига кўра суд ишларини юритиш жараёнига янги институтлар жорий
этиб келинмоқда, фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш
мақсадида ярашув, дастлабки эшитув, медиация, шунингдек суд қарорларининг
қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш каби институтлар
такомиллаштирилди.
Шу билан бирга судларда ишнинг
ҳажми кескин ортганлиги ишларни қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиш
имкониятининг йўқолишига олиб келиб, бу фуқароларнинг ўринли эътирозлари
кўпайишига сабаб бўлди.
Бундан ташқари узил-кесил қарор
қабул қилишда суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини уч
босқичли тизим воситасида текшириш имкониятлари чекланганлиги сабаби мазкур
тизимни ўрта бўғиннинг — вилоят судларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш
орқали такомиллаштириш зарурлигидан далолат бермоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қонуний
кучга кирмаган суд қарорларини шикоят (протест) асосида апелляция тартибида,
қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида, апелляция ёки кассация
тартибида кўрилган суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўришга, шунингдек
қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида кўриш бўйича
ваколатларни вилоят судларига ва уларга тенглаштирилган судларга ўтказишга
ҳамда юқори судлар томонидан суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш
учун қуйи инстанция судларига юбориш амалиётини тугатишга доир процессуал
нормаларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун судьяларнинг
масъулиятини оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, суд
қарорларини қайта кўришда вилоят судларининг ҳамда уларга тенглаштирилган
судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланишга, фуқароларнинг шикоят қилиш
ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ва норозиликларнинг олдини
олишга, шунингдек ортиқча сарсонгарчиликларга йўл қўймасликка хизмат қилади.
Апелляция, кассация инстанцияси ва
жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд иш шикоят ёки протест билан
келиб тушган кундан эътиборан ўн беш суткадан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга
киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда
тегишли суд раиси бу муддатни кўпи билан бир ойга узайтириши мумкин, бундан
ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати жиноят иши шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган
кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши керак. Иш
ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари бу муддатни кўпи билан икки ойга
узайтириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Раёсати жиноят иши протест билан бирга келиб тушган кундан эътиборан
бир ойдан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлган
тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси бу
муддатни кўпи билан икки ойга узайтириши мумкин.
Жиноят ишини кўриш муддати
узайтирилганлиги тўғрисида процесснинг манфаатдор иштирокчилари хабардор
қилиниши керак.
Мамлакатимиз раҳбари томонидан судга катта ишонч
билдирилаётган бир пайтда суд ходимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларни
паймол қилиниши ҳолатлари билан келишиб бўлмаслигини, ҳар бир суд ходими
оиласини, фарзандларини, қариндошларини обрў эътиборини ўйлаб тўғри ишлаши, суд ҳокимияти обрў-эътибори ва нуфузини асраши зарур
эканлиги, одил судлов идоралари обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳар
қандай ҳатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишлари, мустаҳкам иродаси ҳамда пок
қалби амрига қулоқ тутиб ишлаши, ҳар бир суд ходими ўзининг касб-маҳоратини
ошириш борасида тинмай изланиши, кундалик ҳаётда фуқаролар билан доимо
хушмуомала бўлиши, ўзига юклатилган вазифаларни ҳалол ва сидқидилдан бажариши,
суд ходими деган номга доғ туширмаслиги, суд ҳокимиятининг нуфузини
мустаҳкамлаш, қолаверса фуқароларимизнинг адолатга бўлган ишончини янада
кучайтиришга эришишини, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини
муқаддас билиб, уларга қатъий риоя этиши, ҳар бир судья ва суд
ходимининг энг аввало юраги, виждони, қўли тоза ва пок бўлиши, ўзига
бириктирилган вазифаларнии беғараз, давлат ва фуқаролар олдида ўз масъулиятни
чуқур ҳис қилган ҳолда билим ва тажрибасини ишга солиб бажаришлари лозимлигини
яна бир бор уқтирди.
Олиб
борилаётган ислоҳатлар самараси кўп жиҳатдан 4 та муҳим омилга яъни, қонун
устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал
салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга
боғлиқлиги бўлса, қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги асосий вазифалар
борасида, аввало, суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш-энг муҳим вазифаларимиздан
бири бўлиши зарурлигини, Ўзбекистон Республикаси Судьяларининг одоб кодексида
судья одоб ва аҳлоқнинг юқори стандартларига амал қилиш, суд ҳокимиятининг
нуфузини туширадиган ва судьянинг обрў-эьтиборига путур етказадиган
хатти-ҳаракатларидан ўзини тийиши, ўзининг ташқи кўриниши, камтарлиги ва
сиполиги билан бошқаларга ўрнак бўлиши лозимлиги белгиланганлиги айтиб ўтиб,
суд ходимларининг яшаш ва иш шароити, оилавий аҳволи, моддий таъминот, суд
раисининг ҳаракатларидан шикоят бор ёки йўқлиги, иш фаолиятида муаммолар
бор-йўқлигини ўрганиб, ҳар бир ходим билан алоҳида очиқ мулоқот ҳам ўтказди.
жиноят
ишлари бўйича Термиз туман судининг судья ёрдамчиси О.Алиханов маърузасини давом этирар экан эзгу мақсадга ҳам, юксак самарадорликка ҳам
тартиб-интизом туфайлигина эриша оламиз. Ўз навбатида, ҳар бир давлат
органининг вазифа ва функцияларини амалга оширишда ижро интизоми муҳим ўрин
эгаллайди. Давлат органига келиб тушаётган ҳар бир ҳужжатни рўйхатга олиш ва
унинг ижро муддатини белгилаш қатъий тартиб асосида амалга оширилади.
Ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни ташкил қилиш тартиби ҳам мукаммал
кўрсатилган бўлиб, бу ҳар бир ҳужжатнинг ўз вақтида ижро қилинишини
таъминлайди.
Сурхондарё вилоят суди консултанти Б.Дияров
Ibrat Academy