Asosiy mazmunga o'tish

Markaz yangiliklari

Марказий сайлов комиссияси раиси марказда

2 daqiqa o'qish 182
photo_2023-06-13_19-03-18

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё сайлов округи, Термиз тумани Ш.Рашидов МФЙ ҳудуди Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази биносида ташкил этилган 228-сайлов участкасига ташриф буюриб, жорий йилнинг 9 июль куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнга кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди

Дастлаб, меҳмонлар Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг фаолияти, талабалар учун яратилган шароитлар ва келажакдаги имкониятлари билан танишишдан бошладилар. Марказда яратилган шароит ва имкониятлар меҳмонларда ижобий таассурот қолдирди.

Шунингдек, ташриф давомида З.Низамходжаев сайловга кўрилаётган тайёргарлик ишларига юқори баҳо бериб, сайлов участкаларини жиҳозлаш ва сайловчиларга зарур қулайликлар яратишнинг ўрни, сектор тизимида ташкил этилаётган ўқув-семинарларнинг сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказишдаги аҳамияти тўғрисида фикр алмашди. Комиссия аъзолари учун участкада яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, таклиф ва тавсияларини билдирди.

Ulashish: