Перейти к основному содержанию

Новости центра

Жараён

1 мин чтения 192
photo_2024-02-05_14-30-32

Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори О.Рўзиев яқиндагина афғонистонлик тингловчилар билан учрашиб, уларнинг таклиф, ғоя ва муаммоларини тинглаган эди.

Учрашувда афғонистонлик 140 га яқин тингловчилар иштирок этиб, уларнинг бир қисми марказ ҳудудида қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер ажратиб, иссиқхона барпо этиш каби таклифларни илгари сурдилар.

Ушбу таклиф ижроси юзасидан марказ ҳудудидан қўшимча иссиқхона хашар йўли билан барпо этилди.

Эндиликда ушбу иссиқхона тингловчиларимизнинг амалиёт ўташлари учун хизмат қилиб, тажриба майдонига айланади.

Шунингдек, хозирда иккала иссиқхонада ҳам помидор, бодринг ва булғор қалампири каби қишлоқ хўжалиги махсулотлари кўчатларини экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
- "Марказ директори ва масъул ходимларга ушбу масалани ҳал қилиб берганликлари учун миннатдормиз" дейди бир гуруҳ афғонистонлик тингловчилар.

Поделиться: