🔰Жорий йилнинг 21сентябрида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи Сурхондарё вилояти Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида бўлган эди.
🔰Ушбу ташриф давомида марказ раҳбарияти томонидан афғонистонлик аёл-қизлар ҳамда ишчи ходимлар учун бир хафталик семинар-треннинг ўтказиб беришда, ва ушбу семинар треннингда фаол иштирок этган аёл-қизлар келгусида ўзларини банд қилиш ҳамда қўшимча даромадга эга бўлишлари масалалари юзасидан таклиф билан мурожаат қилган эди.
🔰Юқорида билдирилган таклифларни ижросини таъминлаш мақсадида, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказига Олий Мажлис Сенатининг Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенглик масалалари бўлими мудири, Нодира Шотурсунова бошчилигида ишчи гуруҳ ва малакали тренерлар ташриф буюрдилар.
🔰Ташриф давомида меҳмонлар дастлаб, марказ фаолияти билан танишиб ўтдилар.
Шундан сўнг марказ негизида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик кластерларида хотин-қизларни банд қилиш мақсадида, "Тикувчилик","Гиламдўзлик","Каштачилик", "Ошпазлик" ва "Заргарлик" каби йўналишлар бўйича 1 хафталик курсларга старт берилди.
🔰Ушбу курсларда 7 нафар афғонистонлик ҳамда 8 нафар ўзбекистонлик хотин-қизлар иштирок этмоқдалар.
