Skip to main content

Center news

Халқаро ҳамкорлик

2 min read 188
photo_2022-11-30_16-38-27

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили ва Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари Роза Отунбаева ҳамда БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Мунир Мамедзаде бошчилигидаги делегация Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказига ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар дастлаб марказда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, афғонистонлик тингловчилар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Афғонистон ҳукумати ва вазирлик идоралари билан ҳамкорликда, уларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, афғонистонлик ёшларни тиббиёт, транспорт-логистика ва ижтимоий-гуманитар йўналишларда марказга ўқишга жалб қилиш ишларига кўмаклашишликда амалий ёрдам беришлари таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, меҳмонлар яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ўзбек тили ва адабиёти” фанидан ўтказилган Халқаро фан олимпиадасида марказнинг "Ўзбек тили ва адабиёти" йўналиши 4-босқич талабаси Шекибо Самади фаҳрли 1-ўринни эгаллаганлиги билан табриклаб, келгуси ўқишларига зафарлар табриклаб ўтдилар.

Share: