1 декабрь куни Польшада ўтказилган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Владимир Норов Афғонистон масаласига ҳам тўхталиб ўтди (https://mfa.uz/uz/press/news/2022/vladimir-norov-yxht-hamkorlarini-termizdagi-xalqaro-transport-va-logistika-markazidan-foydalanishga-taklif-qildi---32896).
Вазир ЕХҲТ ҳамкорларини узоқ қийин вазиятдаги афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Термиз шаҳридаги Халқаро транспорт ва логистика хабидан фойдаланишга, шунингдек, Афғонистон иқтисодиёти учун мутахассислар тайёрлаш учун Термиз шаҳрида таълим кластерини ташкил этишни қўллаб-қувватлашга таклиф қилди.