Перейти к основному содержанию

Новости центра

🗳Сурхондарёликлар юрт тинчлиги, фаровонлиги учун овоз бермоқда

1 мин чтения 180
photo_2023-04-30_10-13-08

Сурхондарё вилоятида ҳам “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги қонун бўйича референдум байрамона руҳда давом этмоқда (https://uza.uz/uz/posts/buxoro-xalqi-yurt-tinchligi-farovonligi-uchun-ovoz-bermoqda_477764).

Вилоятда 1 миллион 422 мингдан ортиқ овоз берувчи руйхатга олинган. Уларнинг 37 минг 106 нафари муддатидан олдин ўз хохиш-иродасини эркин ифода этди. Вилоятда 41 минг 811 нафар йигит-қиз ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдалниб, илк марта овоз беради.

Термиз шаҳридаги 260-референдум участкаси муҳташам Ёшлар маркази биносида жойлашган. Участкада 2 минг 589 фуқаро овоз беради. Эрта тонгдан улар участкага келиб, ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этмоқда.

Поделиться: