Перейти к основному содержанию

Новости центра

Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

2 мин чтения 206
photo_2022-12-10_19-00-12

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан Термиз шаҳридаги Санъат саройида давлат ва жамаот ташкилотлари вакиллари, жамоатчилик фаоллари, ёшлар ҳамда ҳарбийлар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида иштирокчилар жўрлигида мадҳиямиз баралла янгради. Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари Илҳом Сапаров сўзга чиқиб, Давлат мадҳиясининг 30 йиллиги билан тадбир иштирокчиларини қутлади.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, миллий рақслар, шоирларнинг шеърлари ҳамда ҳарбийларнинг ҳарбий-Ватанпарварлик руҳидаги чиқишлари барчага байрамона кайфият, қалбида ғурур ва фахр ҳиссини улашди.

Мадҳия фақат мадҳ этиш учун эмас, балки эътиқоднинг ифодаланишидир. Давлат рамзларида халқнинг азалий орзулари, унинг эзгу ниятлари, бугунги ҳаёт мазмуни акс этади. Давлат мадҳиясининг ҳуқуқий мақоми махсус қонун билан мустаҳкамланиб, унинг мақсади давлат суверенитетига бўлган эътиқоднинг расмийлигини таъминлаш, давлат суверенитетининг идрок қилиниши учун матн ва мусиқа ёрдамида ифодалашдан иборатдир.

Поделиться: