Перейти к основному содержанию

Новости центра

Янги Ўзбекистон Конституцияси – халқ иродасининг ифодаси, эртанги кунимиз ва келажагимиз пойдеворидир!

2 мин чтения 206
photo_2022-12-06_19-54-17

🏅📘Чинакам меҳнат ва фидоийлик ҳеч қачон ерда қолмайди. У албатта, ўз мукофотини олади.
Бугун Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори Ойбек Абдимўминович Рўзиев,
ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари в.б Б.Аралов,
талабалар билан ишлаш бўлим бошлиғи О.Тожиев ҳамда
тикувчилик ва амалий санъат тўгараги раҳбари Ў.Хуррамовалар
"Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирландилар. Ҳамкасбларимизнинг ушбу ютуғлари билан марказ жамоаси самимий табриклайди. Сафимизда шундай ютуқларга муносиблар кўпаяверсин!
Ватанимиз равнақи ва таълим ривожи учун қўшаётган улкан ишларингизга зафарлар тилаймиз!


Янги Ўзбекистон Конституцияси – халқ иродасининг ифодаси, эртанги кунимиз ва келажагимиз пойдеворидир!

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов воҳа аҳлини байрам муносабати билан самимий муборакбод этди.

...Улуғ байрам арафасида Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби эзгу вазифаларни сидқидилдан амалга оширишда бошқаларга ўрнак бўлаётган 1 минг 801 нафар фидойи, ташаббускор сурхондарёликлар “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди...

Поделиться: