Asosiy mazmunga o'tish

Markaz yangiliklari

Tabrik

1 daqiqa o'qish 206
photo_2025-03-14_10-07-03

Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
Сиз, азизларни, баҳор байрами – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз.
Ҳаётимизнинг кўрки ва файзи, жамият ва оиланинг устуни бўлган хотин-қизларимизни ҳурмат қилиш доно халқимиз учун азалдан юксак қадрият бўлиб келган. Зеро сизлар билан ҳаётимиз мазмунли, хонадонларимиз эса нурафшондир. Сизлар ҳар бир соҳада гўзал ибрат ва намуна кўрсатиб келасизлар.
Таълим марказимиз фаолиятида ҳам Сизлар алоҳида ўринга эгасизлар, ўз ақл-заковатингиз, туганмас меҳри ва фидойилигингиз билан доимо барчага ўрнак бўлиб келмоқдасизлар. Биз Сизларнинг билиму тажрибангиз ва ташаббускорлигингизга ҳар бир ишимизда таянамиз.
Муҳтарама опа-сингиллар!
Сизларга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва фарзандларингизнинг камолини тилаб қоламиз. Баҳор кайфияти сиз азизларга, доимо ҳамроҳ бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат ва эҳтиром ила,
Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори И. Мамаражабов.

Ulashish: