Asosiy mazmunga o'tish

Markaz yangiliklari

Марказда Янги йил шукуҳи

1 daqiqa o'qish 200
photo_2022-12-31_14-10-59

Янги йил байрами барчага бирдек завқ улашувчи айёмдир. Шу кунларда Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам ана шу байрам шукуҳи ҳукмрон. Корхона, ташкилот, таълим ва тиббиёт муассасалари байрамона безатилган.
Шу жумладан, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида ҳам ранго-ранг панно ва чироқлар билан безатилган бу эса афғонистонлик талаба-ёшларга бир олам завқ-шавқ, кўтаринки кайфият улашмоқда. Барчанинг қалбида фараҳбахш кунлар учун шукроналик ҳиссини ошириб, эзгу ниятларни уйғотмоқда. Шунингдек, марказда йил давомида ситқи дилдан меҳнат қилган профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлар муносиб рағбатлантирилди.
Байрам дастурхони безатилди.
Марказда Янги йил шукуҳи давом этмоқда.

Ulashish: