Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов аномал совуқ пайтида ижтимоий соҳа объектлари, хусусан таълим муассасаларида иситиш тизимларининг ишлаш ҳолати ҳамда ушбу объектларда яратилган шароитларнинг ташкил этилганлигини ўрганиш мақсадида Термиз туманида бўлди.
Вилоят раҳбари Термиз тумани ҳудудида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолияти билан танишди. Бу ерда таҳсил олаётган афғонистонлик талабалар билан суҳбатлашиб, уларга таълим олишлари учун яратилган шароитлар билан қизиқди.
Шунингдек, таълим муассасасида яратилган шароитлар, ўқув хоналарининг жиҳозланиши, ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолатларини ўрганиб, масъулларга афғонистонлик ўқувчиларга тахсил олишлари учун барча шароитларни яратиш, ўқув маркази имкониятларидан аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда ҳам самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.
