Перейти к основному содержанию

Новости центра

Raqamli avlod

1 мин чтения 185
photo_2023-06-13_09-34-32

Бугун Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева Термиз шаҳридаги 13- ва 26-умумтаълим мактабларига ташриф буюрди. Мактаблар қошида ташкил этилган IT оромгоҳида таҳсил олган ўқувчи қизларга сертификат топшириш маросимида иштирок этди.

Иккала мактаб ўқувчилари орасида афғонистонлик қизлар ҳам бўлиб, Саида Мирзиёева уларнинг ҳам ихтисослаштирилган оромгоҳда таҳсил олишининг жуда муҳим эканлигини қайд этиб, Ўзбекистон қўшни мамлакатда таълим олмоқчи бўлган қиз-аёлларнинг бир неча нафарига бўлса-да, орзуларини рўёбга чиқаришга ёрдам бераётганидан фахрланишини таъкидлади.

Поделиться: