Перейти к основному содержанию

Новости центра

Округ комиссияси матбуот маркази

1 мин чтения 177
photo_2023-04-29_16-22-21

Эртага мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун бўйича референдум ўтказилади.

Ушбу жараённи кузатиш мақсадида юртимизга хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар келган.

Улардан бири – Хитой Халқ Республикасининг “Yicai Media CBN” ОАВ вакили Цянь Сяоянь Сурхондарё вилоятида бўлиб, 9-Сурхондарё округ комиссияси ва референдум участкалари фаолияти билан танишди.

Округ комиссияси раиси Абдисалом Хўжақулов хорижлик кузатувчини округ билан таништираркан референдумга кўрилган тайёргарлик ишлари ҳақида ахборот берди.

Округ ҳудудида ташкил этилган участкаларда референдумни очиқ, ошкора ўтказиш учун овоз берувчиларга яратилган шароитлар тўғрисида фикр алмашилди.

9-Сурхондарё округ комиссияси матбуот маркази

Поделиться: