Бугун БМТнинг тараққиёт дастури, UNECE, Экология давлат қўмитаси ҳамда Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази билан ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Термиз тумани "Янги ҳаёт" маҳалласида ажратилган ҳудудда жами 1800 туп турли манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тадбирда тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ходимлари ҳамда афғонистонлик кўнгилли-ҳашарчилар иштирок этмоқдалар.

