Перейти к основному содержанию

Новости центра

"Барчамиз Ўзбекистонни иккинчи ватанимиз деб биламиз"

2 мин чтения 214
photo_2022-11-23_15-51-53

✅Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди.

✅Дастлаб, ота-оналар марказ фаолияти ва бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг, ота-оналар ва марказ маъмурияти билан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида меҳмонлар ўз фикрларини билдирар эканлар," Ўзбекистон асрлар давомида мамлакатимизнинг энг яқин қўшниларидан бири, дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, диний эътиқод, урф-одатлар боғлаб турадиган ўлка бўлиб келган. Ўзбек ва афғон халқлари ўзаро биродардир ҳамда бу узоқ тарихдан буён ўз исботини топиб келмоқда.

✅Самарали ҳамкорликни амалга оширишда маданий-гуманитар соҳа ҳам муҳим роль ўйнайди. Халқларимиз ўртасидаги асрларга татийдиган алоқалар маданиятлараро ришталарда ҳам ўз ифодасини топган.

Афғонистон ҳудудида бугун ўзбек миллатига мансуб 4 миллиондан кўпроқ аҳоли истиқомат қилаётгани ўзаро ҳамкорликка ижобий таъсир ўтказмоқда.

✅Айниқса таълим соҳаси ўзаро ҳамкорликнинг устувор жиҳатидан бўлиб қолмоқда. 2018 йил январь ойида Термиз шаҳрида сизу-биз гувоҳи бўлиб турган афғон фуқароларини ўқитишга ихтисослаштирилган таълим марказининг очилиши бунинг ёрқин ифодасидир.

У Афғонистон учун ўзбек тили, темир йўл ҳамда қисқа муддатли курслар ташкил этилганлигини, қувонарлиси ушбу талаба ва тингловчилар орасида фарзандларимиз таҳсил олётганлигини қувонч билан таъкидлашимиз лозим.

Ўзбекистон ҳамиша дўст афғон халқига ёрдам қўлини чўзади ва биз бундан жуда мамнунмиз. Шунинг учун ҳам барчамиз Ўзбекистонни иккинчи ватанимиз деб биламиз" дея таъкидлаб ўтдилар.

Поделиться: