Марказ тингловчилари Термиз шаҳрида 3,8 гектар майдонда янгидан барпо этилган “Ватанпарварлар боғи”да бўлишди. Ушбу боғ 4 та ҳудудга, Ватанпарварлик, маданий ҳордиқ, спорт ва маънавий озуқа ҳудудларига ажратилган бўлиб, йўналишларга мос равишда жиҳозланган.
Ҳудудда ўрнатилган тарихий экспонатлар ва ҳарбий техникалар тингловчиларга миллий армиямизнинг тарихи ва бугуни ҳақида маълумотлар бериш билан бирга уларда ҳарбий Ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда хизмат қилади.
