اصلي منځپانګې ته ولاړ شئ

د مرکز خبرونه

Сурхондарёда Марказий Осиё тадбиркор аёлларининг минтақавий Форуми бўлиб ўтди

2 دقیقې لوستل 208
photo_2023-05-05_17-21-16

Бугун Термиз туманидаги “Термиз карго центр” мажмуасининг конфренциялар залида “Ҳунармандлар электрон тижорати Марказий Осиё тадбиркор аёллари фаолияти ижобий ўзгаришлари драйвери” мавзусида Марказий Осиё тадбиркор аёлларининг минтақавий Форуми ўтказилди. Форумнинг расмий очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Форум иштирокчиларига ўз табригини йўллади.

Марказий Осиё ҳунармандчилик ривожланган минтақалардан бири бўлиб, унда ипак, олтин, кумуш, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан нафис маҳсулотлар, жун, чарм, шунингдек, гилам ва пахта матолари азалдан ишлаб чиқарилган. Бу анъаналар ҳозирги кунга қадар сақланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда.

Сурхондарёда ҳунармандчиликни, айниқса, аёллар тадбиркорлиги ва ҳунармандчилигини ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётган бўлиб, бугунги кунда воҳада 3 минг 200 дан ортиқ хотин-қизлар ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланишади. Шунингдек, ҳудудларда “Миллий ҳунармандчилик марказ”ларининг ташкил этилиши ҳисобига ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланаётганлиги таъкидланди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ўз сўзи якунида Форум ишига муваффақият тилади.

شریکول: