اصلي منځپانګې ته ولاړ شئ

د مرکز خبرونه

Сенат раиси Танзила Норбоева Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказига ташриф буюрди

1 دقیقې لوستل 187
photo_2023-04-15_16-56-12

Бугун Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ташриф буюрди. Ташриф давомида марказда яратилган шароитлар ва имкониятлар, олий таълим жараёнлари билан яқиндан танишди.
Нуфузли меҳмонларга марказ директори Ойбек Рўзиев ҳамроҳлик қилди. Танзила Норбоева ушбу марказнинг ўқув кампусида яратилган шароитлар, замонавий ўқув ва амалий машғулот хоналарига юқори баҳо берди.
Шунингдек, Танзила Норбоева афғонистонлик талаба-қизлар билан яқиндан суҳбатлашди.
Мулоқот чоғида Сенат раиси фаол ва иқтидорли талабаларнинг таклиф ва фикрларини тинглади.
Талабаларнинг марказда улар учун яратилган шароитлардан мамнун эканликлари ҳамда уларнинг илмга чанқоқлиги, келгусида ўз мутахассисликлари бўйича Ўзбекистонда магистратура таълим босқичида ўқишни давом эттириш каби билдирган фикрлари меҳмонлар томонидан ижобий қабул қилинди.







شریکول: