اصلي منځپانګې ته ولاړ شئ

د مرکز خبرونه

Афғонистонлик талабалар кутиб олинди

2 دقیقې لوستل 239
photo_2022-12-07_11-36-22

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида таҳсил олаётган йигит-қизлар “Хайратон” чегара-божхона постида кутиб олинди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон қўшни давлатдаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш, тинчликни таъминлаш, барқарорликни тиклаш, иқтисодиёт, фан, маданият ва бошқа соҳаларни тиклаш тарафдори бўлиб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг афғон халқи ўз тақдирини мустақил, тинч йўл билан ҳал этиш масаласини халқаро миқёсда кўтариб келаётгани ҳам бунга яққол далилдир. Мамлакатимиз кўмаги билан Афғонистонни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилаётир.
Президентимиз ғояси асосида Термиз туманида ташкил этилган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази қисқа вақтда дунёда муқобили йўқ маърифат муассасасига айланди. Замонавий усулда жиҳозланган ўқув масканида афғонистонлик ёшлар 19 та олий ва 20 га яқин ўрта махсус таълим йўналиши бўйича етук мутахассис бўлиб улғайиши мумкин.
Айни пайтда ўқув даргоҳида яқин қўшни давлатнинг 20 та вилоятидан 111 нафар афғон йигит-қизлари темир йўл транспорти ҳамда ўзбек тили ва адабиёти каби йўналишларда таълим олиб, фан сирларини чуқур ўзлаштирмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури" (UNDP) ҳамда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган қисқа муддатли курсларда жами 154 нафар афғонистонлик ёшлар таҳсил олмоқдалар.
Чегарада кутиб олинган талабалар марказ талабалар турар жойларига жойлаштирилди.
Таълим маркази бинолари ўқув машғулотларини бошлаш учун тахт қилиб қўйилди.


شریکول: