Skip to main content

Center news

“Журналистикага илк қадам” медиамактабининг 36 нафар битирувчиларини тақдирлаш маросимидан фотолавхалар….

1 min read 198
photo_2023-04-06_14-01-05

Март ойида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида журналистикага қизиқувчи ёшлар учун ташкил қилинган “Журналистикага илк қадам” медиамактабининг 36 нафар битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори Ойбек Рўзиев, “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази ходими Шахло Фармонова, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Мастура Хамраева талаба ёшларнинг ўрганган билимлари асосида тайёрлаган ижодий ишлари ҳақида тўхталиб ўтиб, бу каби курслар ахборот асрида айниқса зарур эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг бир ой давомида курсда иштирок этган ёшларга Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлимининг сертификати ва “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказининг эсдалик совғалари топширилди.

Share: