Skip to main content

Center news

Ўзбекистонда навбатдаги 111 нафар афғонистонлик битирувчи талабаларга дипломлар топширилди.

2 min read 188
photo_2023-07-06_16-21-50

🎓Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналишида таҳсил олган 103 нафар битирувчиларга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ҳамда “Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси” йўналишида таҳсил олган 8 нафар талабаларга Тошкент давлат транспорт университетининг бакалавр дипломлари тантанали равишда топширилди.

🔰Тадбирда сўз олган марказ директори О.Рўзиев, Афғонистоннинг Термиз шаҳридаги Бош консули Муҳаммад Идрис Заршуй, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари И.Сапаров, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг доценти Ф.Тўхтамуродов ҳамда профессор-ўқитувчилар битирувчиларни қизғин муборакбод этишди.

🔰Афғонистонлик ёшлар 4 йил давомида марказда таҳсил олишди. Машуғотларни самарали ташкил этиш мақсадида, Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг малакали профессор-ўқитувчилари ҳам дарс жараёнига жалб қилинди.

🔰Шунингдек, тадбирда сўз олган талабаларимиз авваламбор Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, вилоят ҳокимлигига, марказ директори бошчилигидаги барча устозларга ўзларининг чуқур миннатдочиликларини билдириб ўтдилар.

🔰Эндиликда ушбу битирувчиларнинг бир гуруҳи ўз йўналишлари бўйича ўқишни магистратура босқичида давом эттиришни ўзларига мақсад қилган бўлса, қолган талабалар ўз мутахассисликлари бўйича Афғонистон тараққиёти учун муносиб ҳисса қўша оладиган етук кадрлар бўлиб хизмат қилишдек шарафли вазифани амалга оширадилар.

Share: