Skip to main content

Center news

Сурхондарёда Рамазон ҳайити катта шоду хуррамлик билан бошланди

1 min read 192
photo_2023-04-21_07-46-22

Муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни Сурхондарё вилоятида шоду хуррамлик ва шукроналик кайфиятида бошланди. Эрта тонгда вилоятдаги барча жоме масжидларида ҳайит намози ўқилди. Унда 200 мингга яқин намозхонлар билан бир қаторда Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида таҳсил олаётган талабалар ҳам саодатли кун ибодатини адо этишди.

Термиз шаҳридаги Мангузар номидаги жоме масжиди ҳам эрта тонгдан юртдошларимиз билан гавжум бўлди.

Ҳайит намози маърузасида маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, бугунги фаровон ҳаётимиз мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Инсонларга меҳр кўрсатиш ҳамда яхшилик қилиш савоби ҳақида айтилди.

Рамазон ҳайити намозида юртдошларимиз шу кунларга етказганига шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб дуолар қилди.

Share: