Skip to main content

Center news

БМТ Термиздан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

1 min read 200
photo_2023-02-08_11-38-36

Бугун эрта тонгда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича агентлиги, БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Ўзбекистон ҳукумати кўмагида Термиз шаҳридаги халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби орқали Афғонистонга навбатдаги беғараз ёрдамини жўнатди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон кўмагида қўшни мамлакатга 12 та юк машинасига юкланган 48 мингдан ортиқ кўрпа қаҳратон совуқда ҳимояга муҳтож афғон халқининг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим ўрин тутади.

Маълумот учун, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Ўзбекистон кўмагида Афғонистонда мавжуд 34 вилоятдаги 5 миллион 900 минг кишига асосий эҳтиёж буюмлари ва моддий кўмак, шунингдек, ҳуқуқий ҳимоя ва интеграция бўйича ёрдам берган.


Share: