🔰Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури" (UNDP) ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган 10 ойлик “Тикувчилик”, “Туризм” ҳамда “АКТ” йўналишларида таҳсил олган 95 нафар ўқувчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.
🔰Тадбирда сўз олган марказ директори О.Рўзиев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Кичкилов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Н.Раҳматуллаева, Афғонистоннинг Термиз шаҳридаги Бош консули М. Заршуй, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури “UNDP” лойиҳа раҳбари М.Қаршиев, касб-ҳунар мактаби директорлари ҳамда битирувчи тингловчиларни қизғин муборакбод этишди.
🔰Афғонистонлик ёшлар 10 ой давомида марказда “Тикувчилик”, “Агробизнес”, “АКТ” ҳамда "Туризм" йўналишларида таҳсил олишди. Машуғотларни самарали ташкил этиш мақсадида, профессор-ўқитувчилар, малакали мутахассислар ҳамда ишлаб чиқариш таълим усталари дарс жараёнларига жалб қилинди.
🔰Шунингдек, ўқувчиларимиз учун вилоятда мавжуд саноат, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги корхоналари, IT PARK ва меҳмонхоналар ҳамда номоддий маданий меърос фаолиятлари билан яқиндан танишиш мақсадида қўшимча равишда амалий дарслар ташкил этилди.
Тадбирда сўз олган ўқувчилар авваламбор Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, марказ директори бошчилигидаги барча устозларга, (UNDP) ташкилоти раҳбариятига ва барча ҳамкорларга ўзларининг чуқур миннатдочиликларини билдириб ўтдилар.
Эндиликда ушбу ўқувчилар ўз мутахассисликлари бўйича ишлаб чиқариш корхоналари ва оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби истиқболли режаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйганликларини билдириб ўтдилар.
Тадбир, республика ва вилоят ОАВ орқали кенг ёритилди.
