اصلي منځپانګې ته ولاړ شئ

د مرکز خبرونه

Вилоят ҳокимлигида БМТ вакиллари билан учрашув ўтказилди

1 دقیقې لوستل 201
photo_2023-03-16_17-19-40 (2)

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов БМТ Тараққиёт дастури, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ва БМТ Европа Иқтисодий комиссияси вакилларини қабул қилди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда делегатлар билан ўзаро ҳамкорликда эришилган натижалар ва лойиҳа барқарорлигини таъминлаш ечимлари муҳокама қилинди. Бугунги кунга қадар қўшма лойиҳа тадбирлари натижасида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Термиз, Жарқўрғон ва Шеробод туманларида янги ташкил этилган 100 гектар яшил камар, яшил боғ ва яшил ижтимоий боғларга кўчатлар экилди. 2022 йил охирига келиб лойиҳага 413 нафар афғон қочқинлари ва 194 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари жалб қилинган.

Лойиҳадан кўзланган мақсад иқлим ўзгаришининг салбий таъсирига қарши курашиш ва унга ҳисса қўшиш, “Янги Ўзбекистон 2022-2026 йилларда” ривожлантириш миллий стратегияси вазифаларига мувофиқ ўрмонларни тиклаш бўйича умумдавлат дастурини амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.

شریکول: