اصلي منځپانګې ته ولاړ شئ

د مرکز خبرونه

Тошкент шаҳрининг UzExpoCenter 3-павильонида «CRAFT FAIR UZBEKISTAN» халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

1 دقیقې لوستل 211
photo_2022-12-02_20-28-32

Тадбирда республикамизнинг барча ҳудудларидан 150 нафарга яқин маҳаллий ҳамда Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон каби 10 га яқин хорижий мамлакатлардан ҳунармандлар иштирок этмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос бўлган каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғочўймакорлиги каби ҳунармандчилик йўналишларида машҳур халқ амалий санъати усталари томонидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.

Ушбу халқаро ярмарка доирасида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази амалий санъат ва тикувчилик тўгараги раҳбари Ўралтош Ҳуррамова ҳам муносиб иштирок этмоқда.
Ярмарка давомида халқаро ва махаллий экспертлар томонидан Хуррамова Ўралтошнинг санъат асарлари алоҳида эътироф этилди.


شریکول: