اصلي منځپانګې ته ولاړ شئ

د مرکز خبرونه

Инсонпарварлик юки ортилган юк машиналари Термиздан Хайратонга йўл олди

4 دقیقې لوستل 207
photo_2022-12-22_10-04-49

Инсонпарварлик юки ортилган юк машиналари Термиздан Хайратонга йўл олди

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юки ортилган тўққизта махсус юк машинаси Термиз орқали Афғонистоннинг Хайратон шаҳрига жўнатилди.

Шу муносабат билан Балх вилояти Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда кейинроқ воқеа жойидан хабар берамиз.

Ўзбекистон-Афғонистон музокаралари - икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва Марказий Осиёда барқарорлик ва тараққиётни мустаҳкамлаш йўлидаги қадамлар (Муҳим воқеалар баёни)

🔝 2021 йил 14 сентябрь – Ҳайратонда Президентимизнинг Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами топширилди (https://t.me/axborot_xizmati/8989).

🔝 2021 йил 27 сентябрь – Термизда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда Балх вилояти губернатори Қудратилло Aбу Ҳамза бошчилигида чегараолди ҳудудлар бошқарув идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларнинг йиғилиши бўлиб ўтди (https://kun.uz/news/2021/09/27/afgon-tomonining-iltimosi-bilan-surxondaryo-va-balx-viloyati-hokimlari-uchrashuv-otkazdi).

🔝 2021 йил 7 октябрь – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири A.Камилов бошчилигидаги делегация Aфғонистон муваққат ҳукумат раҳбари ўринбосари Мулла Aбдул Кабир бошчилигидаги вакиллар билан музокаралар ўтказди (https://xs.uz/uzkr/post/abdulaziz-komilov-kobulda-afgoniston-rahbariyati-vakillari-bilan-muzokaralar-otkazdi).

🔝 2021 йил 16 октябрь – Термизда Сардор Умурзоқов ҳамда Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий бошчилигида учрашув бўлиб ўтди (https://t.me/axborot_xizmati/9371).

🔝 2021 йил 30 ноябрь – Кобулда Президентимизнинг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев бошчилигидаги делегация Афғонистон муваққат ҳукумати вакиллари билан учрашди (https://yuz.uz/news/ozbekiston-delegatsiyasi-afgoniston-muvaqqat-hukumati-vakillari-bilan-uchrashdi).

🔝 2021 йил 23 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик юки Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида топширилди (https://t.me/axborot_xizmati/10540).

🔝 2022 йил 23 февраль – Кобулда Сардор Умурзоқов Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашди (https://t.me/axborot_xizmati/11491).

🔝 2022 йил 26-27 март – Термиз шаҳрида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари вакилларининг транспорт масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтди (https://t.me/axborot_xizmati/12255).

🔝 2022 йил 25 июнь – Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Афғонистонда зилзиладан жабр кўрганларга инсонпарварлик ёрдами топширилди (https://t.me/axborot_xizmati/14419).

🔝 2022 йил 5 июль – Сардор Умурзоқов Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди (https://uza.uz/posts/387646).

🔝 2022 йил 26 июль – Тошкент шаҳридаги "Hilton" меҳмонхонасида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди (https://t.me/axborot_xizmati/15064).

🔝 2022 йил 10 сентябрь – Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Балх вилояти шимолидаги Калдор туманида оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди (https://t.me/axborot_xizmati/15992?single).

🔝 2022 йил 11 сентябрь – Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрида оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга инсонпарварлик ёрдами топширилди (https://t.me/axborot_xizmati/16132).

🔝 2022 йил 12 сентябрь –Балх вилоятининг Шўртепа туманида оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди (https://t.me/axborot_xizmati/16180).


شریکول: