Skip to main content

Center news

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида фаолият кўрсатаётган, ишчи ҳодимлар ташаббускор ёшлардан бир гуруҳининг Хива шаҳри бўйлаб саёҳати уюштирилди.

1 min read 191
photo_2023-05-19_15-40-19-2

Саёҳат давомида ишчи ходим ва афғонистонлик талаба-ёшлар Ичан қалъадаги музейлар, ноёб экспонатлар билан танишдилар. Жумладан, Муҳаммад Аминхон мадарасаси ҳақидаги ҳикоя кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

– Ичан қалъани айланар эканмиз Хива шаҳрида 64 та мадраса мавжуд бўлиб, шулар ичида энг йириги ва чиройлиси Хива хони Муҳаммад Аминхон томонидан қурдирилган мадраса эканлиги, мазкур 2 қаватли мадраса пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, деворларининг қалинлиги 1,5 метрга етиши, тарихий маълумотларга асосан 130 ҳужрадан иборат бўлган ушбу масканда бир вақтнинг ўзида 260 нафар талаба таҳсил олгани тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлдик, – деди 4-босқич талабаси Сангито Маҳтумзода.

– Саёҳатимиз давомида Ичан қалъа ҳақида кўплаб янги маълумотларга эга бўлдик.

Саёҳатдан сўнг Хивадаги қадимий иморатлардан бири – Қибла тоза боғ мажмуасида бир пиёла чой устида жамоадош ва ёшларнинг самимий мулоқоти давом этди.

Share: