Skip to main content

Center news

Saylov 2023

1 min read 168
photo_2023-07-09_11-00-06

Термиз туманида ҳам овоз бериш байрамона кайфиятда бошланди. Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази биносида жойлашган 228-сайлов участкаси соат 8:00 да давлат мадҳиясининг ижроси билан очилди.

Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 228-сайлов участкасида Ш.Рашидов номли маҳалла фуқаролари ўз хохиш-иродасини ифода этмоқда. Маҳаллада 3489 нафар фуқаро истиқомат қилади. Уларнинг 2454 нафари овоз берувчилар руйхатига киритилган. 66 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берди.

Шунингдек, улардан 9 нафари илк марта овоз бераётган йигит-қизлардир.

Share: